Ўзбекистон U-20 Жанубий Кореяни мағлуб этди

Ўзбекистон U-20 Жанубий Кореяни мағлуб этди

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувида Корея Республикаси U-20 терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада Даврон Тўлаганов томонидан киритилди.

Ўзбекистон U-20 — Корея Республикаси U-20 — 1:0

Гол: Даврон Тўлаганов, 78.

Ўзбекистон U-20 асосий таркиби: Нематуллоҳ Рустамжонов, Шорахмедов Шорахим, Абраев Қувонч (сардор), Серсенбаев Нурбек, Абдусатторов Беҳруз, Ашурбаев Тоҳиржон, Нажмиддинов Озодбек, Саидалиев Қуванишбек, Солиев Абдувосид, Дилшодбеков Муҳаммадали, Маратов Улуғбек

Захира: Шокиров, Юсупхонов, Одилжонов, Ботиралиев, Купайсинов, Эримбетов, Алиев, Абдурасулов, Тўлаганов, Қувонишбаев, Эрманов, Эрманов.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: