Блинкен ҲАМАСни Исроилнинг Ғазо сулҳи бўйича сўнгги таклифини қабул қилишга чақирди
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарқ инқирозини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонига борди — Reuters.
Жаҳон иқтисодий форумининг махсус сессияси доирасида бўлиб ўтган йиғилиш давомида бир қанча давлатларнинг юқори мартабали вакиллари, жумладан, АҚШ Давлат котиби ҳамда Саудия Арабистони, Қатар ва Миср Ташқи ишлар вазирлари Ғазодаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар олиб борди.
«Ғазо халқи билан ўт очишни тўхтатиш ўртасида турган ягона куч – ҲАМАС. Улар улар тез қарор қабул қилиши керак. Умид қиламанки, улар тўғри қарор қабул қилади», дея таъкидлади Блинкен.
АҚШ Давлат котиби, шунингдек, Жаҳон иқтисодий форумининг махсус сессиясида иштирок этиш учун Ар-Риёдга келган Форс кўрфази мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.