1 сентябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 сентябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

 

 

Norma.uz портали маълумотларига кўра, шу санадан қуйидаги янгиликлар кучга киради:

 

🔸Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар 7%га оширилади. Энг кам иш ҳақи 1,36 млн сўм, БҲМ эса 440 минг сўм бўлади.

 

🔸Айрим автобусларда йўл ҳақини чиқиш вақтида тўлаш мажбурий бўлади.

 

🔸Одам савдосидан жабрланганлар мурожаатлари «1146» ишонч телефони орқали қабул қилинади.

 

🔸Туроператорларга айрим харажатларни қоплаш ва хориждаги тадбирлар учун компенсация бериш тартиби жорий этилади.

 

🔸Барча турдаги АЁҚШ ва газ қуйиш шохобчаларида муддати ўтган ёки ишлаб чиқарилган санаси номаълум ускуналардан фойдаланиш чекланади.

 

🔸 17 сентябрга қадар айрим корхона ва ташкилотларда алкоголли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларининг зарари ҳақидаги янги ахборот панеллари ўрнатилади.

 

🔸Газ баллони ускунаси (ГБО) техник кўригидан ўтмаган автомобилларга газ қуйиш тақиқланади.

 

🔸 Тошкент жамоат транспорти ва шаҳар атрофи темирйўл йўналишларида «электропоезд–автобус» ҳамда «электропоезд–метро» тарифлари жорий этилади.

 

🔸 18 ёшдан катта, «чуқур даражадаги ақлий заифлик» ташхиси қўйилган шахсларни парвариш қилаётган қонуний вакилларга нафақа тўланади.

 

🔸Спорт мактаблари ходимларига оммавий спорт тадбирлари ва спорт натижалари учун ҳар ойлик устамалар берилади.

 

🔸 Уй-жойи бўлмаган шахсларни ижтимоий марказларга суд қарори билан мажбуран жойлаштириш тартиби бекор қилинади. Улар марказларга фақат ўз розилиги билан қабул қилинади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: