АҚШда “Қиёмат куни” махсус ҳарбий гурҳи тузилди — Тhe War Zone 

АҚШда “Қиёмат куни” махсус ҳарбий гурҳи тузилди — Тhe War Zone 

Қўшма Штатларнинг Эндрюс авиабазасида ядро уруши ёки глобал инқироз юз берган тақдирда мамлакатнинг олий ҳарбий-сиёсий раҳбариятини ҳимояланган бункерларга фавқулодда эвакуация қилиш учун охирги 60 йил ичида биринчи марта янги вертолёт эскадриляси ташкил этилди, дея хабар бермоқда нашр.

Қайд этилишича, 5-вертолёт эскадриляси Қўшма Штатларда давлат бошқарувининг узлуксизлигини таъминлаш билан шуғулланади. Унинг вазифаси фавқулодда вазиятлар, инқирозлар ёки пойтахтга нисбатан таҳдидлар пайтида ҳукуматнинг асосий раҳбарлари, ҳарбий мулозимлар ва ўта муҳим ходимларни хавфсиз ва тезкор равишда эвакуасия қилишдан иборат.

The War Zone маълумотларига кўра, эскадрилянинг ташкил этилиши ҳукумат фаолиятининг узлуксизлиги протоколларининг бир қисмидир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: