Тим Кук расман Apple бош директори лавозимини тарк этди
1 сентябрдан бошлаб бу лавозимни Жон Тернус эгаллади. Кук Apple раҳбариятига 2011 йилнинг август ойида келган эди ва шундан буён компания акциялари 2258 фоизга ўсди.
Шу билан бирга, бошқа IT-гигантлари ҳам бу йиллар давомида шиддатли ўсишни қайд этишди, масалан, Google акциялари 2011 йилдан бери 2150 фоизга ошган. Бироқ таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Кук Apple’ни мислсиз даражада ривожлантирган.
