Таиланд расман Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди

Таиланд расман Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди

 

 

15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Таиландга бориш учун олдиндан виза олиши керак бўлади. Янги тартиб Таиланд ҳукумати томонидан расман тасдиқланди ва 15 сентябрдан кучга киради.

 

Энди сафардан олдин Thai e-Visa тизими орқали онлайн ариза топшириш талаб этилади. Виза нархи — 40 доллар. Ариза онлайн тўлдирилади, зарур ҳужжатлар юкланади ва виза тасдиғи электрон почта орқали юборилади. Шу тариқа, сўнгги йилларда ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп сайёҳлик йўналишларидан бири бўлган Таиландга визасиз сафар қилиш имконияти тугайди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: