Вашингтон ва Киев учувчисиз технологиялар бўйича музокара олиб бормоқда
АҚШ Украина билан учувчисиз учиш аппаратлари технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Киев ушбу йўналишдаги эҳтимолий келишувлар бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
«Биз бундай келишувларга интилаяпмиз ва улар бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Ҳозир бу борадаги барча ишлар жараёнда», — дея Рубионинг сўзларини РИА Новости келтирди.
Шу тариқа, АҚШ томони Украина билан дрон технологиялари бўйича шерикликни янада ривожлантириш имкониятини очиқ қолдирмоқда.
