Хитойда кўчкилар оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Хитойнинг шарқидаги Сзянси провинциясида 5 сентябрь куни кўчки содир бўлди. Бунга “Саудел” тайфуни келтириб чиқарган узоқ давом этган ёмғирлар сабаб бўлган.
“Синхуа” агентлигининг маҳаллий ҳокимият органларига таяниб хабар беришича, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
