Бош вазирга янги ўринбосар тайинланди
Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланди.
Шу муносабат билан у президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
