Ҳусийлар Яманнинг ғарбий соҳилидаги Ал-Моҳа порт-шаҳрини эгаллаб олиб, Қизил денгиздаги Ҳаниш оролларига ҳужум бошлади
Бу ҳақда Ямандаги манбаларга таяниб, Reuters ва АFP хабар бермоқда.
Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланадиган Яман ҳукумат кучларидаги манбанинг АFP агентлигига маълум қилишича, ҳусийлар Ал-Моҳа портини ўз назоратига олгач, стратегик аҳамиятга эга Боб ал-Мандеб бўғози йўналишида ҳужумни давом эттирмоқда.
Ҳарбий манбанинг хабар беришича, ҳусийлар ракета зарбалари ва катерлар ёрдамида амалга оширилган ҳужумдан сўнг Қизил денгизнинг жанубий қисмидаги Зукар оролини ҳам босиб олган.
