Туркия развкедкаси раҳбари Афғонистонга ташриф буюрди
Афғон манбаларига кўра, Туркия Миллий разведка ташкилоти директори Иброҳим Калин Афғонистонга ташриф буюрган.
Иброҳим Калин «Толибон» ҳукуматининг Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан учрашув ўтказгани маълум. Хабарларда айтилишича, Иброҳим Калин яна Кобул ва Қандаҳорда «Толибон» раҳбари Мулла Ҳайбатуллоҳ Охунзода, Бош вазир ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар, разведка раҳбари Абдулҳақ Васиқ, Мудофаа вазири Муҳаммад Яъқуб ва бошқа расмийлар билан учрашув ўтказиши мумкин.
Шунингдек, манбаларда Иброҳим Калин билан бирга Кобулга Қатар Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби ўринбосари Ҳамад Хомс ал-Кубайси ҳам ташриф буюрган.
Туркия ва Қатар хавфсизлик масалалари бўйича катта мулозимларининг ташрифидан тахмин қилиш мумкинки, томонлар катта эҳтимол билан Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият, хавфсизлик бўйича ҳамкорлик ва ҳозиргача номаълум бошқа масалаларни муҳокама этиши мумкин.
