Президент имзолаган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.
Унга кўра, таълим жараёнида вояга етмаган болани уриш, камситиш ёки хўрлаш ҳолатида, агар жиноят аломатлари бўлмаса, 440 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача жарима солинади.