Расмий: Ўзбекистонда Amazon Leo сунъий йўлдош интернети ишга тушади — тоғлар ва қишлоқларда ҳам алоқа бўлади
Amazon Ўзбекистонда сунъий йўлдош интернетини ишга тушириш учун Uztelecom’нинг шўба корхонаси UZ-SAT билан келишув тузди.
Сервисдан узоқ тоғли ва чўл ҳудудларида яшовчилар ҳамда бизнес субъектларини интернетга улаш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Хизматнинг ишга тушириш санаси ва нархи ҳозирча маълум эмас.
