«Туркия на Исроил халқига ва на бошқа бирор жамиятга нисбатан душманлик ҳиссини туймайди»
Эрдўған Туркиянинг Исроилга нисбатан ҳеч қандай душманлиги йўқлигини айтди
«Сўнгги пайтларда Исроилда Туркияни янги хавф манбаи сифатида кўрсатишга қаратилган нотўғри қарашлар фаол тарқатилмоқда. Биз ушбу риторика Исроилнинг ички сиёсий динамикаси ва сайловолди вазияти билан боғлиқ деб ҳисоблаймиз.
Туркия на Исроил халқига ва на бошқа бирор жамиятга нисбатан душманлик ҳиссини туймайди. Биз халқаро ҳуқуққа зид деб ҳисоблаган сиёсатга ҳамда минтақамизда беқарорликни кучайтирадиган қадамларга қарши чиқамиз» – деди Туркия Президенти.
Аввалроқ, Нетаняху Туркияни антисемит ёлғонларни кенг тарқатувчи мамлакат деб атаган эди
“Эндиликда антисемит ёлғонларнинг навбатдаги йирик тарқатувчисига айланган мамлакат – бу Туркия: Эрдўғандир”, деди у.
