«Илгари бундай катта кучга эга қурол мавжуд бўлмаган»

«Илгари бундай катта кучга эга қурол мавжуд бўлмаган»

Билл Гейтснинг таъкидлашича, сунъий интеллект аллақачон миллиардлаб одамларнинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган воқеаларни келтириб чиқаришга қодир даражада кучайиб улгурган.

Microsoft асосчисининг фикрича, энг замонавий сунъий интеллект воситалари ва зарарли ниятдаги шахсларнинг ўзаро бирлашуви айниқса хавфлидир — илгари бундай катта кучга эга қурол мавжуд бўлмаган.

Гейтс технологик тараққиётнинг ҳозирги суръатини ҳисобга олган ҳолда, салбий оқибатларга олиб келиш эҳтимоли жуда юқори деб ҳисоблайди: сунъий интеллект тарихда ё «энг катта тенглаштирувчи куч»га, ёки улкан тенгсизлик ва глобал таҳдидлар манбаига айланиши мумкин.

У ҳукуматларни сунъий интеллект ривожланишининг назоратдан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун ҳозирданоқ назорат механизмларини жорий этишга чақирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: