Профилактика инспекторлари учун янги фахрий унвон таъсис этилади
Қонунчилик палатасида «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори» фахрий унвонини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Унвон кўп йиллар давомида самарали хизмат қилган инспекторларни рағбатлантириш учун берилади.
Қонун лойиҳасида унвоннинг номи, ҳуқуқий асослари ва кўкрак нишони тавсифини белгилаш таклиф этилмоқда.
