11 ёшли шахматчи қиз тарихдаги энг ёш аёл гроссмейстерга айланди

11 ёшли шахматчи қиз тарихдаги энг ёш аёл гроссмейстерга айланди

Буюк Британия вакили, 11 ёшли Бодхана Сиванандан аёллар ўртасида шахмат гроссмейстери унвонини олган энг ёш шахматчига айланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Сиванандан ушбу унвон учун сўнгги меъёрни Самарқандда ўтказилаётган 46-жаҳон шахмат олимпиадасида бажарди. У Англия терма жамоаси сафида 11 та партияда иштирок этиб, 8 очко жамғарди.

Шу тариқа ёш шахматчи аввалги рекордни ҳам янгилади. Бундан олдин аёллар ўртасидаги энг ёш гроссмейстер унвони россиялик Екатерина Лагнога тегишли эди. У 2002 йилда Украина номидан иштирок этиб, 12 ёшу 4 ойлигида ушбу унвонни қўлга киритган.

Бодхана Сиванандан эса бу натижага атиги 11 ёшида эришди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: