Ўт очиш тўхтаса ҳам, можаро тугамайди — Дмитрий Киселёв

Ўт очиш тўхтаса ҳам, можаро тугамайди — Дмитрий Киселёв

«Россия сегодня» медиа гуруҳи бош директори «Махсус ҳарбий операция ва Учинчи жаҳон уруши» форсайт-форумида Украинадаги можаро ҳақида фикр билдирди.

Киселёвнинг айтишича, можаро сабаблари тарих, иқтисодиёт, маданият ва сиёсий қарама-қаршиликлар билан боғлиқ. Шунинг учун, унинг фикрича, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш можарони ҳал қилмайди.

У Россия стратегияси фронтдан ташқарига ҳам таъсир қилаётганини, хусусан, саноат, логистика, инфратузилма ва иқтисодиёт соҳаларида ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлади.

Унинг фикрича, ўт очиш тўхтатилганидан кейин ҳам Украинанинг сиёсий ва ижтимоий тизимида узоқ давом этадиган ўзгаришлар жараёни бошланиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: