SpaceX’нинг Starship кемаси илк бор Ер орбитасига чиқишга муваффақ бўлди
Дунёдаги энг йирик космик кема Техасдаги Starbase космодромидан учирилди. SpaceX’нинг режасига кўра, Starship Ер атрофини қарийб олти марта айланиб чиқиши ва орбитага 26 та Starlink V3 сунъий йўлдошини олиб чиқиши керак.
«Миссия қарийб 10 соат давом этади. Парвоз якунида Starship Тинч океанининг Чили соҳиллари яқинидаги қисмига қўниши режалаштирилган», дейилади компания хабарида.
