Панамадаги зилзила оқибатида камида 27 киши жабрланди
Панамада 7,2 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида камида 27 нафар киши жабрланди.
Бу ҳақда EFE ахборот агентлиги Панаманинг Фуқаро муҳофазаси миллий тизими (Sinaproc) маълумотларига таяниб хабар берди.
«Камида 27 нафар киши енгил тан жароҳатлари олди. Шунингдек, 300 нафар аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди, 400 дан ортиқ бинога зарар етди», — дейилади хабарда.
