Норин-Сирдарё ирригация бошқармаси масъули 11,5 минг доллар билан қўлга тушди

Норин-Сирдарё ирригация бошқармаси масъули 11,5 минг доллар билан қўлга тушди

Наманган вилоятида ер майдонларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходими Х.Д. ва фуқаро Б.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Э.га Мингбулоқ тумани ҳудудидан 40 сотих ер майдонини аукцион савдоларисиз унинг номига расмийлаштириб беришларини айтиб, 11 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: