Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди
Икки киши ҳалок бўлди.
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида Cobalt ҳайдовчиси йўлга тўсатдан чиққан велосипедчини уриб юбормаслик учун рулни чапга бурган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб, электроскутер билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида икки киши вафот этган. Бири воқеа жойида, иккинчиси шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
