Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан берилди
Тошкент вилояти ҳокимининг фармойиши билан Пискент тумани ҳокими Музаффар Ариповга интизомий жазо қўлланилди.
Ҳужжатда ҳоким давлат хизматчисининг касб этикаси талабларини бузгани қайд этилган.
Аввалроқ Музаффар Арипов фермерларга ерларини тортиб олиш билан таҳдид қилгани танқидларга сабаб бўлганди. У йиғилишда фермерларга: «Ери нарида турсин, жонини суғуриб оламан», деган эди.
