Трампнинг матбуот котиби Хитойда «нормал ҳожатхоналар йўқ» деди — Пекин уни мамлакатга таклиф қилди
Оқ уйнинг янги матбуот котиби Кэти Захария консерватив блогер Жек Пособикнинг подкастида Хитойдаги ҳожатхоналар ҳақида баҳсли фикр билдирди. У 2011–2013 йилларда Пекинда яшаганини эслаб, Хитойнинг иқтисодий қудрати ҳақидаги ўша даврдаги қарашларни шубҳа остига олди.
«Бизга Ҳиллари президентлик сайловларида ғалаба қозониши айтилганди. Америка учун “олтин давр” ёки “шонли кунлар” ортда қолгани ҳақида гапиришарди. Хитой эса навбатдаги буюк давлатга айланиши таъкидланарди», — деди Захария.
Унинг сўзларига кўра, Хитойдан қайтганидан кейин мамлакатни нима учун навбатдаги буюк давлат деб аташаётганига ҳайрон бўлган.
«Уларда ҳатто нормал ҳожатхоналар ҳам йўқ», — деди Оқ уй матбуот котиби.
Бунга жавобан Хитой расмийлари Захарияни мамлакатга яна бир бор ташриф буюришга таклиф қилди.
«Унинг Хитойга тез-тез ташриф буюришидан мамнун бўламиз. Қачон имконияти бўлса, уни яна кутиб олишга тайёрмиз», — деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
