Миср Саудия Арабистонига «барча зарур» ёрдам кўрсатишга қарор қилди

Миср Саудия Арабистонига «барча зарур» ёрдам кўрсатишга қарор қилди

Миср Саудия Арабистонига ўз хавфсизлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш учун «барча зарур ва мумкин бўлган» ёрдамни кўрсатади.

Бу ҳақда Миср раҳбарининг идораси эълон қилди.

Бу қарор Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси раислигида бўлиб ўтган Миллий мудофаа кенгаши йиғилишидан сўнг қабул қилинди.

Баёнотда Хавфсизлик Кенгаши Саудия Арабистони миллий хавфсизлигининг Миср ва араб мамлакатлари хавфсизлиги билан ўзаро боғлиқлигини яна бир бор тасдиқлагани таъкидланган.

Кенгаш аъзолари, шунингдек, минтақадаги кескинликни юмшатишга ёрдам бериш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олдилар.

Аввалроқ ас-Сиси, агар Ар-Риёд сўраса, Миср Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга тайёрлигини билдирган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: