Шавкат Мирзиёев «Росатом» бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди
Учрашувда Ўзбекистонда илк интеграциялашган АЭС қурилиши, биринчи реактор биноси пойдеворини барпо этиш ва станцияни лойиҳалаш ишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, атом энергетикаси соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва бўлажак АЭС яқинида атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари кўриб чиқилди.
