Исроил ҳаво мудофааси воситалари етишмаслиги сабабли Эронга қарши навбатдаги зарбаларни кечиктирди – CNN
CNN хабарига кўра, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Эронга қарши янги зарбалар беришга интилмоқда. Бироқ АҚШ Президенти Доналд Трамп АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар олдидан бунга рухсат бермади. Шунингдек, 12-каналнинг хабар беришича, ЦАХАЛ штаб бошлиғи Эронга қарши ҳарбий операция режаларига қарши чиқди. Генерал Эял Замир Нетаняхудан буйруқ учун ёзма равишда ҳуқуқий асос тақдим этишни талаб қилди.
Нетаньяху Исроил сайловларидан олдин Эронга зарба бермоқчи. Исроилда парламент сайловлари 2026 йил 27 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтиши белгиланган.
