Сунъий интеллект инсоният учун ҳалокатли хавфлар туғдириши мумкин

Сунъий интеллект инсоният учун ҳалокатли хавфлар туғдириши мумкин

Бу ҳақда Financial Times нашри Claude сунъий интеллекти яратувчиси Дарио Амодейнинг ҳисоботига таяниб хабар берди.

Амодей Anthropic компаниясини биржага чиқариш учун тайёрлаган махсус ҳисоботида илғор сунъий интеллект моделлари, жумладан, компаниянинг ўз ишланмалари ҳам инсоният учун улкан хавф туғдириши мумкинлигини қайд этган.

У эҳтимолий хавфлар қаторида нейротармоқларнинг маълумотларни яшириши, одамларни манипуляция қилиши ва шантажга қўл уриши кабиларни санаб ўтган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: