Фарғонада прокурор ўринбосари жиноят устида ушланди

Фарғонада прокурор ўринбосари жиноят устида ушланди

Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари икки минг доллар миқдорида пора олганликда гумонланмоқда, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Шу сумма эвазига у жиноят иши бўйича айбланувчининг жазосини енгиллаштиришга ваъда берган. У гўёки танишлари орқали ёрдам беришни режалаштирган.

«27 апрель куни кечқурун Фарғона вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир натижасида Қўштепа вилояти прокурори ўринбосари жиноий иш билан қўлга олинди», — деди матбуот котиби.

Гумонланувчи қўлга олиниб, унинг қилмиши бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: