АҚШнинг мудофаа ва технология компаниялари демократлар билан алоқаларни кучайтирмоқда — WP

АҚШнинг мудофаа ва технология компаниялари демократлар билан алоқаларни кучайтирмоқда — WP

АҚШдаги мудофаа ва технология компаниялари Конгрессда назорат Демократик партия қўлига ўтиши мумкинлиги сабабли демократлар билан алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, компаниялар сиёсий хайрияларни кимга йўналтириш ва директорлар кенгашига кимларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Демократ қонун чиқарувчилар эса мудофаа компаниялари фаолиятини текширишга тайёрланмоқда. Эҳтимолий текширувлар Доналд Трамп оиласи ва Илон Маск билан боғлиқ компанияларни ҳам қамраб олиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: