Мамлакатимиздаги энг йирик иш берувчи компаниялар ўнталиги эълон қилинди
Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мамлакатимиздаги энг йирик иш берувчи компаниялар ўнталигини эълон қилди. Уларда 230 мингдан ортиқ ходим ишлайди, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири.
Рўйхатга давлат ташкилотлари ҳам, хусусий ташкилотлар ҳам киради. Рейтингни Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари эгаллади – уларда мос равишда 48,3 минг ва 36,6 минг киши ишлайди.
Шунингдек, жорий йилнинг 29 апрель ҳолатига кўра, энг кўп ходимларга эга бўлган 10 та компания қуйидагилардан иборат:
«Темирюлинфратузилма» – 34,8 минг;
«Ҳудудий электр тармоқлари» – деярли 20,9 минг;
«Ромстар» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси (тўқимачилик корхоналарига эга) – 18,8 минг;
«Ўзбектелеком» – 17,6 минг;
УзАуто Моторс – 16,6 минг;
«Ҳудудгазтаъминот» – 16,3 минг;
«Ўзбекнефтгаз» – 13,9 минг;
Англесей фуд (Корзинка.уз супермаркетлар тармоғи) – 12,7 минг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солиқ қўмитаси 2023 йил учун савдо соҳасидаги энг йирик солиқ тўловчиларни номлаган эди.