Ямал «Олтин тўп» маросимидан кейин қандай аҳволда экани маълум бўлди
«Барселона» вингери Ламин Ямал 2026 йилги «Олтин тўп» учун овоз беришда учинчи ўринни эгаллаганидан қаттиқ хафа бўлган.
Diario AS маълумотига кўра, 19 ёшли футболчи Лондонга совринни қўлга киритишига ишонган ҳолда борган. У «эл-класико»дан кейин дўстлари билан алоҳида рейсда Англия пойтахтига йўл олган.
Ямал ғалабани нишонлаш учун Лондондаги ҳашаматли ресторанлардан бирини танлаган, бироқ натижалар эълон қилингач, режасини бекор қилган. Оқибатда у кечани оддий тез тайёр бўладиган таом истеъмол қилиш билан якунлаган.
Шунга қарамай, футболчининг яқинлари унинг тез орада бу муваффақиятсизликни унутиб, яна юқори савияда ўйнашига ишонмоқда.
Ямал жорий мавсумда «Барселона» сафида 10 та гол ва 10 та ассист қайд этган. Шунингдек, Испания терма жамоаси учун 4 та гол урган.
Энди у бор эътиборини «Алавес», «Астон Вилла» ва «Атлетико»га қарши учрашувларга қаратмоқда. Ноябрь ойи ўрталарида эса Испания терма жамоаси сафида Англияга қарши майдонга тушиши кутилмоқда.
