Эрон ТИВ раҳбари Туркманистонга ташриф буюради
Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Арагчи душанба куни дипломатик ва иқтисодий делегация бошчилигида Ашхободга ташриф буюради.
Ташриф давомида Эрон ТИВ раҳбари Туркманистон расмийлари билан ўзаро манфаатли турли соҳалардаги икки томонлама муносабатлар масалалари юзасидан музокаралар ўтказади.
