Сунъий интеллект киберхавфларни оширмоқда
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов СИ тизимлардаги заифликларни аниқлашни осонлаштириб, киберҳужумлар хавфини ошираётганини билдирди.
У 27 млнлик маълумотлар сизиб чиқиши ҳақидаги хабарни ҳам эслатди.
Вазир ташкилотларни ДХХ Киберхавфсизлик маркази ва UzCERT тавсиялари асосида тизимларини ҳимоялашга, соҳага маблағ ажратишга чақирди. Ёшларни эса Cyber University, TATU ва Inha’да киберхавфсизликни ўрганишга ундади.
