ChatGPT суратлар ва расмларни жонлантиришни ўрганди

ChatGPT суратлар ва расмларни жонлантиришни ўрганди

ChatGPT суратлар ва расмларни жонлантиришни ўрганди. Энди фойдаланувчилар махсус дастурларсиз анимациялар яратиши мумкин.

OpenAI компанияси ChatGPT’да бевосита GIF форматидаги қисқа анимациялар яратиш имконини берувчи Images 2.6 янгиланган тасвир генерацияси моделини тақдим этди. Фойдаланувчилар сурат ёки расмни юклаб, хоҳлаган ҳаракатини тасвирлаб беришлари мумкин: масалан, итнинг панжа силкитиши ёки мушукнинг рақсга тушишини таъминлаш мумкин. Тайёр анимацияни сақлаб қолиш ва бошқа фойдаланувчиларга юбориш мумкин.

Янги модель, шунингдек, оддий тасвирларни олдинги версияга қараганда 50% тезроқ яратади ва таҳрирлаш вақтида деталларни аниқроқ сақлайди. Масалан, фонни ўзгартириш пайтида сунъий интеллект персонажнинг кийими ва ташқи қиёфасини ўзгаришсиз қолдириши керак. Яна бир янгилик — тасвирларни ўз номлари билан сақлаб қолиш ва «@» белгиси орқали буйруқ бериб, уларни бошқа чатларда қайта ишлатиш имконияти.

OpenAI маълумотларига кўра, Images 2.6 барча тариф режалари фойдаланувчиларига, жумладан, бепул версияга ҳам компьютер ва смартфонларда тақдим этилади. Шу билан бирга, GIF-анимацияларни яратиш функцияси босқичма-босқич жорий этилмоқда, шунинг учун ҳозирча барча фойдаланувчиларда ҳам кўринмаслиги мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: