Банкомат пул бермаса, банк операцияни «муваффақиятли» деб қайд этгани етарли эмас
Марказий банк банкоматдан пул ечилгани, аммо мижозга нақд маблағ берилмаган ҳолатлар бўйича банкларга талабларни эслатди.
Регулятор таъкидлашича, тизимда операциянинг «муваффақиятли» деб қайд этилиши пул ҳақиқатда берилганини исботламайди.
Агар банкоматдаги носозлик сабабли операция бажарилмагани аниқланса, мижознинг бузилган мулкий ҳуқуқлари тикланиши шарт.
Банклар бундай мурожаатларни холисона ўрганиши, қоидабузарликлар аниқланса, жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.
