Эрон АҚШ ва бошқа давлатлар унинг дронларидан нусха кўчираётганини даъво қилди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили Сардор Моҳебийнинг айтишича, жаҳон давлатлари, жумладан, АҚШ ҳам Эроннинг «Шаҳед-136» дронидан нусха кўчирмоқда.
Унинг таъкидлашича, Эрон аэрокосмик саноати мудофаа технологияларини оммавий ишлаб чиқариш даражасига олиб чиққан.
Шунингдек, у Эрон ҳарбий техника экспорт қилувчи давлатлардан бирига айлангани ва ички эҳтиёжларини тўлиқ қоплаётганини билдирган.
