АҚШ Эронга қарши қамални кучайтиради — янги махсус гуруҳ тузилди
АҚШ Эронга нисбатан амалдаги қамални кучайтириш мақсадида Iron Gate номли янги тезкор гуруҳ ташкил этмоқда.
Reuters хабарига кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари адмирал Брэд Купер ташаббуси билан тузилаётган гуруҳ Флорида штатидаги Тампа шаҳрида жойлашади.
Унинг асосий вазифаси Эронга қуруқлик йўллари ва Каспий денгизи орқали замонавий қурол-яроғ, икки хил мақсадда қўлланиладиган технологиялар ҳамда санкцияларга тушган маҳсулотлар етказилишини чеклашдан иборат.
Шунингдек, гуруҳ АҚШнинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда ноқонуний молиявий оқимларни аниқлаш ва тўхтатиш устида ишлайди.
Вашингтон мазкур чоралар орқали Эроннинг таъминот йўллари ва даромад манбаларига нисбатан босимни кучайтиришни кўзламоқда.
