Бразилияда 36 ёшли футболчи отиб ўлдирилди

Бразилияда 36 ёшли футболчи отиб ўлдирилди

Бразилияда 36 ёшли футболчи Бисмарк Винисиус Фрейре ду Насименту отишма оқибатида ҳалок бўлди.

Бисмарк ёки «B10» тахаллуси билан танилган футболчи Натал шаҳридаги барлардан бирида ўқотар қуролдан жароҳат олган. У шифохонага етказилган, бироқ ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Ҳодисада яна бир киши жароҳатланган ва тирик қолган.

Маҳаллий ОАВ ва Риу-Гранди-ду-Норти штати полициясининг дастлабки маълумотларига кўра, воқеа пайшанбадан жумага ўтар кечаси содир бўлган. Бисмарк дўстлари билан барга борган ва у ерда бошқа бир эркак билан тортишиб қолгани айтилмоқда. Жанжал кейинчалик отишмага айланган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

Марҳум футболчининг уч нафар фарзанди қолди. У 2027 йилда «Олимпия» клубига ўтишни режалаштирган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: