Британия эҳтимолий уруш шароитида электр ва алоқа узилишига тайёргарлик кўрмоқда
Британияда эҳтимолий уруш шароитида мамлакат бўйлаб электр, сув ва интернет таъминоти узилиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, фавқулодда режа ишлаб чиқилмоқда.
BBC бундай вазиятда ҳам хабар тарқатишни давом эттириш учун уч кун мустақил ишлай оладиган захира радиостудиясини тайёрлаган. Унда қарийб 100 нафар ходим ишлаши режалаштирилган.
Шунингдек, радиоалоқани дизел генераторлари орқали 72 соатгача сақлаб туриш, журналистларни сунъий йўлдош телефонлари билан таъминлаш кўзда тутилган.
Ҳукумат эса бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида мобил алоқа ва интернетни тиклашга ёрдам берадиган самолётлар учун 70 миллион фунт стерлинг ажратган.
Аввалроқ Британия мудофаа вазири Уэс Стритинг мамлакатни эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга тайёр туришга чақирган эди.
