Ўзбекистонда фандоматлар бир ойда 16,5 мингдан ортиқ идиш қабул қилди

Ўзбекистонда фандоматлар бир ойда 16,5 мингдан ортиқ идиш қабул қилди

Ўзбекистонда фандоматлар орқали қайта ишлашга яроқли идишларни йиғиш бўйича бир ойлик натижалар эълон қилинди. Ушбу қурилмаларга жами 16 581 та идиш топширилган.

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги маълумотига кўра, қабул қилинган идишларнинг асосий қисмини пластик маҳсулотлар ташкил этган.

Хусусан, бир ой давомида 14 899 та пластик, 1 289 та алюминий ва 393 та шиша идиш йиғилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: