ЯИМ ҳажми 2027 йилда 232 млрд долларга етиши прогноз қилинмоқда

ЯИМ ҳажми 2027 йилда 232 млрд долларга етиши прогноз қилинмоқда

ЯИМ ҳажми 2027 йилда 232 млрд долларга етиши прогноз қилинмоқда.

Шу билан бирга, инфляция даражасини 2027 йилда 6 фоизга, 2028–2029 йилларда эса 5 фоизгача пасайтириш, олтинсиз экспорт ҳажмини 2027 йилда қарийб 40 млрд долларга етказиш назарда тутилмоқда.

2027 йил учун Давлат бюджети даромадларини 416 трлн сўм, харажатларини эса 464 триллион сўм миқдорида белгилаш назарда тутилаётгани маълум қилинди. Бюджет лойиҳаси иқтисодий ўсишнинг 7 фоизлик прогнози асосида шакллантирилмоқда.

2027 йилда ҳам асосий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз сақлаш кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун, жорий йил якунида мамлакатимиз иқтисодиёти камида 8 фоизга ўсиши, ЯИМ ҳажми 200 млрд доллардан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса 5,2 минг доллардан ошиши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: