Россия АҚШ ва Европа давлатларини Украинага Константиновкадаги тинч аҳолини эвакуация қилишда таъсир ўтказишга чақирди
Россия АҚШ ва Европа давлатларидан Украинага ўз таъсиридан фойдаланиб, Россия президенти Владимир Путин таклиф қилган Константиновкадаги гуманитар операцияни амалга оширишга кўмаклашишни сўрамоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Ушбу ташаббус Путиннинг АҚШ вакиллари Стив Уиткофф ҳамда Жаред Кушнер билан учрашуви чоғида илгари сурилган.
Песковнинг айтишича, учрашувнинг оммавий қисмида муҳим гуманитар ташаббус эълон қилинган. Унинг мазмуни Украинадаги Олешки шаҳрида қўлланган тажрибани давом эттиришдан иборат.
Россия томони таклифига кўра, Константиновкада қолиб кетган тинч аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш имкониятини кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.
Песков АҚШ ва Европа давлатларини ушбу ташаббусни амалга ошириш учун Украина раҳбариятига таъсир ўтказишга чақирди. Аммо таклифнинг амалга оширилиш муддати ва эвакуация тартиби ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.
