Тошкентда 300 нафардан ошиқ кишида ОИВ инфекцияси аниқланди
Тошкентда 307 одам ОИВ инфекциясига чалинди.
Тошкент шаҳрида жорий даврда ОИВ инфекциясини юқтириш билан боғлиқ 307 та янги ҳолат қайд этилди. Янги ҳолатларнинг энг кўпи Бектемир, Миробод, Учтепа, Янгиҳаёт, Сергели, Яшнобод ва Юнусобод туманларида аниқланган.
Маълум қилинишича, 307 та ҳолатнинг 233 таси (75,9 фоизи) жинсий алоқа орқали юқиш билан боғлиқ.
Ҳозирда пойтахтда ОИВ инфекцияси билан яшаётган 10 382 нафар фуқаро расмий ҳисобда турибди. Уларнинг 5 916 нафари эркаклар, 4 465 нафари аёллар.
