Эртага кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 март куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1даража илиқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
2-7 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши мумкин.