Тошкентда ёш йигит 8 метр баландликдан йиқилиб тушди

Тошкентда ёш йигит 8 метр баландликдан йиқилиб тушди

Тошкент шаҳрида 23 ёшли йигит 8 метр баландликдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Унга кўра, бемор ошпазлик билан шуғулланади. Воқеа пойтахтдаги у ишлайдиган корхонада содир бўлган. Шифохонага ҳамкасблари ёрдамида тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган.

“Ишхонасида баландликдан эҳтиётсизлик натижасида тушиб кетганини айтди. Беморга бел нуқталарининг эзилиш, синиш ташхиси қўйилди”, — дейди шифокор.

Маълум бўлишича, у энди 2 ой давомида тўшакда ётган ҳолатида даво муолажалари олади ва унга 2 йил мобайнида жисмоний ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: