Владимир Петкович — Жазоир миллий жамоаси бош мураббийи
Владимир Петкович Жазоир миллий жамоаси устозига айланди.
Жазоир футбол федерацияси босниялик мутахассис расман миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини маълум қилди.
Янги мураббий якшанба куни мамлакатга келади ва душанба куни матбуот анжумани ўтказилади.
Петкович Жазоир Африка Кубогида гуруҳдан чиқа олмаганидан кейин истеъфо берган Жамол Белмадининг ўрнини эгаллади.
Швейцария миллий жамоаси ва «Лацио»даги фаолияти билан танилган Петкович 2022 йил февралда «Бордо»дан бўшатилганидан бери ишсиз эди