Мактабдаги жанжалда Миллий гвардия ҳодими жароҳат олди
Зангиота туманидаги мактабда юқори синф ўқувчилари ўзаро жанжаллашган. Буни кўрган Миллий гвардия ходими ва профилактика инспектори уларни ажратишга киришган. Шу вақтда 10-синф ўқувчиси акасини чақирган ва ташқаридан етиб келган ака ҳамда унинг икки шериги жанжалга аралашиб кетган. Оқибатда Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етган.
Ҳозирда айбдорлар қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.