NYT: Россия армияси Авдеевка яқинида юришни тезлаштирди

NYT: Россия армияси Авдеевка яқинида юришни тезлаштирди

Тhe New York Times журналистлари томонидан ўрганилган сунъий йўлдош суратларидан кўриниб турибдики, Украина Қуролли Кучлари томонидан ташлаб кетилган Авдеевканинг ғарбий томонида рус қўшинларининг олдинга силжишини секинлаштирадиган кўпинча қўшимча мудофаа истеҳкомларсиз, фақатгина сийрак хандақлар тайёрланган.

“АҚШ расмийлари Украина ўз мудофаа чизиғини эрта ёки етарли даражада мустаҳкамламаганидан хавотир билдирди”, дея ёзмоқда газета.

Айни пайтда, 29 феврал куни Британия ҳарбий разведкаси Авдеевка қўлга киритилгандан сўнг Россия Қуролли кучлари бўлинмалари шаҳар марказидан 6 км ғарбга илгарилаб, Ласточкино, Северное ва Степовое қишлоқлари устидан назорат ўрнатганини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: