Польша Россия маҳсулотлари импортини тақиқламоқчи

Польша Россия маҳсулотлари импортини тақиқламоқчи

Польша Латвия каби Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тақиқлаши мумкин. Бу ҳақда бош вазир Доналд Туск маълум қилди.

“Латвия Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига эмбарго жорий этишга қарор қилди. Биз Латвиядаги вазиятни таҳлил қиламиз ва мен Полша ҳам худди шундай ташаббус билан чиқишини истисно этмайман”, — дея таъкидлади у.

Ҳукумат бу масалани норозилик билдираётган фермерлар билан учрашувда муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: